date
views 5 561

АҚШда боғча боласи тошбўрон қилинди

АҚШда боғча боласи тошбўрон қилинди
АҚШда бир боғча тарбиячиси 4 ёшли болани жазолаш учун уни тенгқурларига тошбўрон қилдирди. Бу ҳақда «Hurriyet»га таяниб Хабар нашри маълум қилмоқда.

Бу воқеа Арканзас штатида содир бўлди. Тўполон қилган болага тарбиячининг жазо бериш мақсадида қўллаган усули одамийликдан мутлақо йироқ.

Тўрт ёшли болани 6 нафар тенгқури тарбиячи берган тошлар билан тошбўрон қилган. Бу жараён бошқа тарбиячилар томонидан махфий равишда қўл телефони орқали тасвирга туширилиб, полицияга берилган.

Тошбағир тарбиячи устидан жиноий иш қўзғатилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда боғча боласи тошбўрон қилинди