00:09 / 15.05.2018
17 734

Сиз жаннатда ҳаёт қандайлигини биласизми?

Сиз жаннатда ҳаёт қандайлигини биласизми?
Роҳман. Қуръонни ўргатди. Инсонни яратди. Унга баённи (ўқиш ва ёзишни) ўргатди. (Кунларнинг ҳисоби) Қуёш ва ой ҳисобидадир. Осмонни баланд кўтарди ва тарозуни ўрнатди деб ўз каломи Ар-Роҳманда ҳабар берган, энг буюк илм соҳиби бўлган Муаллим ва Адолатда одил Зот бўлган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамд ва саноларимиз бўлсин.

«Сизларга жаннатнинг тахтларидан ҳабар берайми?» деб ўз умматларини қувонтирган Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га саловату саломлар бўлсин.

Инсон бу дунё ҳаётида яшар экан, ўзининг келгуси ҳаёти оҳират дунёси ҳақида қизиқишлари ортиб боради. Айниқса, Жаннатдаги ҳаёт қандай бўлишига ҳар бир мўмин киши қизиқиши табий ҳол. Шунинг учун Жаннат ҳаёти қандай эканлиги ҳақида Аллоҳ таолонинг каломи Қуръони Каримга мурожаат қилиб, ундаги жаннат ҳаёти ҳақидаги хабарларни билишимиз мумкин.

Аллоҳ таоло айтади: «Роббиси ҳузурида туришдан қўрққанлар учун икки жаннат бор» (Қиёмат куни олам Парвардигорининг ҳузурида саволларга жавоб беришдан, ҳисоб-китоб мақомидан қўрқиб, тириклигидаёқ тайёргарлик кўриб, яхшилик билан кун кечирганларга икки жаннат бор экан. «Иккин жаннат» нинг бир неча шарҳлари бор, жумладан, инсга алоҳида жаннат, жинга алоҳида жаннат ёки икковларидан ҳар бирларига иккитадан жаннат, гуноҳкорлар жаҳаннам билан ўта қайноқ сув ўртасида айлансалар, тақводорлар биринчи жаннатлари, яъни, боғлари билан иккинчи жаннатлари — боғлари орасида сайр қиладилар.) («Ар-Роҳман» сураси, 46-оят)

«Икковларида ҳам мевадан жуфт навлар бор» («Ар-Роҳман» сураси, 52-оят).

«Ипак астарли тўшакларга ёнбошлаган ва икки жаннат мевалари яқин бўлган ҳоллари бор» («Ар-Роҳман» сураси, 54-оят).

«Уларда кўзлари тийилган, аввал инс ҳам, жин ҳам тегмаган (ҳур) лар бор» («Ар-Роҳман» сураси, 54-оят).

«Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир».

«У икковидан пастроқда яна икки жаннат бор» («Ар-Роҳман» сураси, 62-оят).

«Икковлари ям-яшилдир. Икковларида отилиб турувчи икки булоқ бор» («Ар-Роҳман» сураси, 64-66).

«Чодирларни лозим тутган ҳурлар бор» («Ар-Роҳман» сураси, 72).

«Яшил болишларга ва гўзал гиламларда ёнбошлаган ҳоллари бор» («Ар-Роҳман» сураси, 76).

Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло ўзининг каломи Қуръонда жаннат тарифини гўзал тарзларда тавсифлаган. Хусусан Имом Ғаззолий айтади: «Ҳар қачон сен жаннатда ҳаёт қандайлигини билмоқчи бўлсанг, Қуръонни ўқи Аллоҳнинг изоҳлашидан ортиқроқ шарҳни бошқа ҳеч қаердан топа олмайсан. Улуғлик ва икром эгаси бўлмиш. Роббинг исми муборак бўлди».

Аллоҳ таоло барчаларимизни ўзининг каломи Қуръонда гузал тарифлар билан баён қилган «Иккин Жаннат»ига мушарраф қилсин.
Одилжон домла РАСУЛОВ,
Марҳамат туманидаги
«Бозор боши» жомеъ масжиди имом-хатиби.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сиз жаннатда ҳаёт қандайлигини биласизми?