date
views 4 516

Болаларини ҳимоя қилган аёл жиноятчини отиб қўйди (видео)

Болаларини ҳимоя қилган аёл жиноятчини отиб қўйди (видео)
Бразилиянинг Крузейру-ду-Сул шаҳрида рўй берган фавқулодда ҳодисалардан бири кўча кузатув камерасига ёзиб олинди, дея хабар берди Ҳордиқ нашри.

Видео ёзувда бир йигит болалар ва аёллар ёнига келиб, қўйнидан тўппонча чиқарган. Ваҳимага тушган одамлар шошиб қолишади. Аммо аёллардан бири сумкасидан тўппонча чиқариб, босқинчига ўт очади.

Маълум бўлишича, ҳалоскор аёл полицияда ишлар экан, шу боис у ўзини йўқотиб қўймаган.

Босқинчи йигит ўқ жароҳатидан вафот этгани ҳам маълум бўлди.
[media=https://youtu.be/evEO3GYUBSY]
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Болаларини ҳимоя қилган аёл жиноятчини отиб қўйди (видео)