
Дунёга машҳур актёр ва жанг санъати устаси Жан Клод Ван Дамм араб телеканали орқали чиқиш қилиб, инсон учун соғлом овқатланишнинг аҳамияти ҳақида гапирди.
Унинг сўзларига кўра, мусулмонларнинг соғлом овқатланиш борасидаги анъаналарига Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) даврида асос солинган бўлиб, ўз соғлиғи учун қайғурадиганларга жуда қўл келади.
«Қаранг, Исломда овқатланишга доир қандай кўрсатмалар берилган… Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) жуда ақлли инсон бўлган. У одам учун нима яхшилигини биларди. Шу сабабли мендан соғлом овқатланиш ҳақида сўраманг. Шунчаки тарихга назар солинг, нимаики керак бўлса, у ердан топасиз», – деди Ван Дамм. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар