07:03 / 17.05.2018
4 041

Ражаб Тойиб Эрдўғон расмий ташриф билан Буюк Британияга борди

Ражаб Тойиб Эрдўғон расмий ташриф билан Буюк Британияга борди
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон расмий ташриф билан Буюк Британияга борди, деб хабар берди Даракчи нашри.

Туркия раҳбари пойтахт Лондонга етиб келгач, Букингем саройида қиролича Елизавета билан учрашди. Уч кунлик ташрифи давомида Ражаб Тойиб Эрдўғон ва Англия Бош вазири Тереза Мей ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Йиғилишда инсон ҳуқуқлари, терроризмга қарши кураш, миграция ҳамда минтақавий тинчликни барқарорлаштириш каби масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, икки томонлама савдо алоқаларини йўлга қўйиш тўғрисида ҳам сўз борди.

Учрашув Англия ва Туркия учун "яқин муносабатлар"ни ўрнатиш ҳамда мудофаа соҳасида "умумий манфаат " мавзусида муҳокамалар олиб бориш учун ташкил этилди. Бош вазир Тереза Мей ва Туркия раҳбари Ғазодаги вазият хусусида ҳам тўхталиб, зўравонликлар туфайли одамлар қурбон бўлаётганини таъкидлашди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ражаб Тойиб Эрдўғон расмий ташриф билан Буюк Британияга борди