
Англиянинг «Daily Mail» портали дунёдаги энг кекса аёл Чеченистонда яшовчи 129 ёшли Коку Истанбулова эканини қайд этди. Бу ҳақда «Sabah»га таяниб Хабар нашри маълум қилмоқда.
Маҳаллий матбуотга интервью берган аёл: «Бундай кўп яшашнинг сири нимадалигини ўзим ҳам билмайман. Яна бир неча кундан кейин туғилган кунимни нишонлайман. Билмайман, узоқ умр кўриш балки инсон учун жазодир», деган.
Унинг паспортига 1889 йил 1 июнда туғилганлиги ёзилган. Коку Истанбулова Иккинчи жаҳон уруши тугаганида 55, СССР парчаланганида эса 102 ёшда эди.
Коку Истанбулова Иккинчи жаҳон урушини яхши хотирлайди. У ўша пайтда Қозоғистон ва Сибирга сургун қилинган экан. Шу боис у мудом қайғуда яшаганини айтади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар