18:26 / 18.05.2018
4 995

Шимолий Корея ва Жанубий Корея ўртасидаги музокаралар тўхтатилди

Шимолий Корея ва Жанубий Корея ўртасидаги музокаралар тўхтатилди
Шимолий Корея раҳбарияти Жанубий Корея ўртасида кечаётган олий даражадаги музокараларни тўхтганини билдириб, АҚШ иштирокидаги саммитни бекор қилиш орқали таҳдид қилди, деб ёзади “Yonhap” ахборот агентлигига таяниб Азон нашри.

Жанубий Корея расмий ахборот агентлиги (KCNA) КХДР раҳбари Ким Чен Ин ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг келгуси ойда бўлиб ўтадиган саммити режалангани каби давом этишига шубҳа қилмоқда.

“Жанубий Корея билан музокараларнинг тўхтатиб қолишига сабаб шуки, Паннумжон Декларацияси ва Корея ярим оролидаги ижобий сиёсий ривожланишга қарши қасддан ҳарбий провакация қилинмоқда”, дея ёзади Yonhap.

Қўшма Штатлар Шимолий Корея ва АҚШнинг режадаги саммити тақдири ҳақида жиддий мулоҳаза юритиши керак. Шунингдек, Жанубий Корея ҳукумати билан биргаликда амалга оширилган ушбу провакацион ҳарбий зиддиятни ҳам ўйлаш зарур, дейилади манба келтирган маълумотларда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шимолий Корея ва Жанубий Корея ўртасидаги музокаралар тўхтатилди