
Шу масалада Франция ҳукумати янги қарор қабул қилди. Қарорда таъкидланадики, нафақат эркаклар, йигитлар аёл ёки қизлар ортидан, балки қиз-жувонлар ҳам эркаклар ортидан ҳуштак чалишга, гап отишга ҳақли эмас. Қарор шартини бузганлар 750 евро миқдоридаги жаримага тортилади.
Франция президенти Эммануэль Макроннинг айтишига қараганда, янги қарор умумий маънода эркаклар учун чиқарилган. Лекин қиз-жувонлар орасида ҳам халқ тилида айтганда, «шилқим»лари топилади. Шунинг учун қарор бандларидан бирида уларга ҳам ҳуштак чалиш, қарама-қарши жинс вакилига шаҳвоний мазмунга эга гапларни гапириш тақиқлаши қўйилди.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсам, катта шаҳарми, қишлоқми, аёлларимиз, қизларимиз ўзларини эркин ҳис этишлари, уяти йўқ эркаклар таъқибига учрамаслиги, турли масхараомуз, сохта хушомадга қоришиқ гапларни эшитиб кайфиятлари тушмаслигини хоҳлаймиз. Насиб бўлса, янги қарор ўз самарасини беради.
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар