date
views 6 145

Иккинчи марта уйланиш тожикистонлик эркакка қимматга тушди

Иккинчи марта уйланиш тожикистонлик эркакка қимматга тушди
Тожикистоннинг Хатлон вилоятига қарашли Восеъ туманида истиқомат қилувчи Саидмуҳаммад Иброҳимовнинг завжаси ўтган йили ари чақиши оқибатида ҳаётдан кўз юмганди. Хотинидан тўрт фарзанд қолди. Тўнғичи ўғил, 24 га кирган. Россияда мардикорчилик қилади. Яна бир ўғил ва қизи Душанбеда яшашади. Кенжаси ҳам қиз. У 16 га қадам қўйди. Собиқ қайнонаси қарамоғига олган.

Хотини ўлгач, орадан чамаси 8-9 ой ўтиб иккинчи марта уйланди. Аёлни ўзи топганди. Бўлғуси қайнонаси ва қариндошлар никоҳ маросимида Саидмуҳаммаднинг болалари ҳам иштирок этишини хоҳлашганди. Қаёқда. Келмаганлари етмай, унга кун бермай қўйишди. Бири қўйиб бошқаси ҳадеганда қўнғироқ қилиб, отасига норозилик билдираверди. Охири бу норозиликлар ҳақоратларга, қўрқитишларга айланди. Иккинчи хотин билан нари борса бир ойгина тинч, хотиржам яшади. Иккинчи ойга ўтгач, бу ҳақоратлар бўғзига келиб қадалди. Ўзи сезмаган ҳолда қўлида арқон билан ҳовли кезадиган бўлди. Иккинчи хотини Маржона Раҳимова кўрдики, Саидмуҳаммад ўзини қўярга жой топа олмаяпти. У асабийлашяпти, жони ҳалқумига келгандек азобда қолган. Фақат ичидагини айта олмаяпти холос. Хотини яхшиликчасига ажрашишга қарор қилди. Бу ҳақда эрига ҳам айтди. Бир қарорга келганини баён қилди.

Илож қанча?!. Саидмуҳаммад рози бўлишдан бўлак чораси йўқлигини биларди. Хотинининг жавобини берди. Аммо… Эртаси куни уни оғилхонада арқонга осилган ҳолда кўришди.

Саидмуҳаммад иснод-у ҳақоратларга, оқибатсизлик-у аламларга чидай олмаган, ўзини осишга қарор қилганди.

Ҳозирги вақтда Восеъ туман прокуратураси ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Манба: Hordiq.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Иккинчи марта уйланиш тожикистонлик эркакка қимматга тушди