08:02 / 20.05.2018
4 288

Туркия разведкаси: Эрдўғонга суиқасд уюштирилиши мумкин

Туркия разведкаси: Эрдўғонга суиқасд уюштирилиши мумкин
Туркия Республикаси президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга Босния ва Герцеговинага ташрифи чоғида суиқасд уюштирилиши ҳақида пайдо бўлган хабарлар Эрдўғоннинг разведка ва хавфсизлик хизмати ходимларини оёққа турғазди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлигига таяниб Хабар нашри маълум қилмоқда.

Маълумотларга кўра, Македония пойтахти Скопье шаҳрида яшовчи бир гуруҳ турклардан Туркия разведка ташкилотига: «Президент Эрдўғонга Болқон давлатларига ташрифи чоғида суиқасд уюштирилиши мумкин», — деган хабар келган.

Шундан сўнг Туркия разведка ва хавфсизлик хизмати ходимлари суриштирув бошлаб юборишди.

Айрим маълумотларга кўра, бундай хабарни Эрдўғоннинг яқин кунларда Сараевога бориши, шунингдек, Босния ва Герцеговинада шу йил 7 октябрда бўлиб ўтадиган сайловлар муносабати билан мухолифатчилар тарқатган бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Шу билан бирга, Эрдўғоннинг Босния ва Герцеговинага ташрифи асносида намойишлар ҳам уюштирилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия разведкаси: Эрдўғонга суиқасд уюштирилиши мумкин