
48 ёшли Ками Рита Шерпа 13 нафар альпинистлар жамоаси билан бирга 16 май куни Эверест чўққисига кўтарилишни бошлаган эди, деб хабар берди Даракчи нашри.
У 8,850 метр баландликка кўтарилган.Ками Рита Шерпа хорижий туристларга тоғли тизмаларда йўлбошчилик қилиб келган. У катта қийинчиликларга қарамасдан ўз мақсадига эришди ва янги жаҳон рекордини ўрнатди. Бу Эверест чўқисининг 22 бора забт этилишидир.
“Мен ўзим ва мамлакатим учун ҳаракат қилдим. Бу менинг кўп йиллик орзуйим эди”, деди Ками Рита.
Дунёдаги энг баланд тоғ чўққисига кўтарилиб, белгиланган вазифа амалга оширилгач, Ками Рита Шерпа ўз уйига, Катмандуга қайтиб келди. Уни оила аъзолари, яқинлари ва кенг жамоатчилик вакиллари тантанали тарзда кутиб олишди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар