Хитой Chang'e 4 ой миссияси билан алоқа қилиш учун мўлжалланган Queqiao коинот қурилмасини Ернинг табиий йўлдоши томон учирди. Миссиянинг ўзи кейинроқ амалга оширилади, деб хабар беради Кун нашри.
Қурилма 21 май эрталаб Сичан космодромидан Long March 4C ракетасида учирилди. Оғирлиги 425 кг келадиган, S- ва X-диапазондаги частоталарда ишловчи узаткичлар билан жиҳозланган қурилма Ойнинг қоронғи томонида, Ер-Ой тизимининг L2 Лагранж нуқтасида (сайёрамиздан 455 минг км узоқликда) жойлашиб, ярим йил синовдан ўтади.
Queqiao алоқа учун Ойнинг тескари томонида жойлашадиган ровердан фойдаланмоқчи. Аввал луноходлар Ойнинг фақат бизга кўринувчи томонига жўнатилган. Қурилма синови муваффақиятли ўтса, унда Chang'e 4 миссияси 2018 йилдаёқ амалга оширилиши мумкин.
Queqiao узаткичлардан ташқари, ўз бортида 30 мегагерцдан пастроқ частотадаги тўлқинларни қайд қилишга мўлжалланган нидерланд антеннаси ва Хитойнинг лазер акслантирувчисини ҳам олиб юради. Акслантирувчи қурилма ва Ердаги станция ўртасидаги масофани ўлчашга мўлжалланган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади?
Италия ТИВ раҳбари: ‘‘Украинага қўшинларимизни юбориш Учинчи Жаҳон урушига сабаб бўлади’’