date
views 5 823

Остонада минорали кран қулаб тушди (видео)

Остонада минорали кран қулаб тушди (видео)
Қаттиқ шамол турган вақтда Остона шаҳрида минорали кран қулаб тушди. Ижтимоий тармоқларда ушбу ҳодиса видеоси тарқалган.

Фавқулодда вазиятлар департаментидаги манба берган маълумотга кўра, бу вақтда қурилиш компаниясига тегишли кран Туркистон кўчасидаги объектда демонтаж ишлари амалга ошираётган эди.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар борлиги ҳақида маълумотлар йўқ.

Кучли ёмғир ва шамол Остонада куннинг иккинчи ярмида кузатила бошланган. Қозоғистон пойтахтида тонгда кун иссиқ эди, куннинг иккинчи ярмида эса бирдан осмонни қора булут қоплаган ва дўл ёға бошлаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Остонада минорали кран қулаб тушди (видео)