
Франция президенти Эммануэль Макрон ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд телефон орқали мулоқот ўтказди. Бу ҳақда Франция раҳбари сайтида хабар берилган.
«Президент Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан суҳбатлашди. Бу мулоқот асосий икки томонлама ва минтақавий масалалар бўйича «соатларни текшириб олиш»га имкон берди», - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Макрон суҳбат давомида «Франциянинг Эрон ядровий досьеси, Сурия ва Яман бўйича мажбуриятларини тасдиқлади».
Шу билан бирга, Франция президенти Яқин Шарқни беқарорлаштираётган инқирозларга тинч ечим топишни излаш муҳим эканини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистони подшоҳлиги шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон бир ойдан буён омма олдида чиқиш қилмагани хабар қилинганди. Эрондаги нашрлар валиаҳд Муҳаммад бин Салмон жиддий жароҳатлангани ҳақида хабарлар тарқатганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар