date

Бешинчи қаватдан тушиб кетган бола тирик қолди (видео)

Бешинчи қаватдан тушиб кетган бола тирик қолди (видео)
Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бешинчи қаватдан йиқилиб тушаётган болани кўриб қолган етказув хизмати ҳайдовчилари чойшаб ёрдамида уни тутиб қолишга улгуришди. Бу ҳақда «Segodnya.ua»га таяниб Хабар нашри маълум қилди.

Бола аввалига икки қават тепадаги балконга урилган, шовқинни эшитган бир неча ҳайдовчилар уни қутқариш учун югурган. Бола балкондан биринчи қаватдаги дўконни қуёшдан пана қилиб турган матога келиб тушган, кейин эса одамлар тутиб турган чойшабга.

Йиқилиш оқибатида боланинг оёғи шикастланди, у келиб урилган дўкон сотувчисининг эса қўли чиқди. Уларнинг ҳар иккиси касалхонага етказилган.
[media=https://youtu.be/N3CIgECbmDM]
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Бешинчи қаватдан тушиб кетган бола тирик қолди (видео)