
Худди шу масалада Англия парламенти аъзолари махсус таклиф киритишди. Бу таклифда мамлакатдаги ортиқча вазнга эга эркак ва аёллар учун ишга бир соат кеч келишга рухсат берилиши сўралган. Улар транспорт ёки саломатлигини рўкач қилган ҳолда бошқалардан кечроқ иш жойига келишлари мумкин.
Статистик маълумотларга назар ташлайдиган бўлсак, Англия бўйича 2016-2017 йиллар оралиғида ортиқча вазнга эга фуқаролар сони кескин кўтарилиб кетган. Шу йиллар оралиғида жами 43 минг киши ортиқча вазн туфайли касалхонага ётқизилган. Айтишларича, уларни яқин ойлар ичида давлат ўз ҳимоясига олади.
Лекин оддий фуқаролар, айни ўша ортиқча вазн эгалари парламентдагиларнинг бу таклифини ўзлари учун ҳақорат деб қабул қилишди.
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар