date
views 4 313

Трамп ўз штабидаги "жосус" ҳақида айтди​

Трамп ўз штабидаги "жосус" ҳақида айтди​
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, ФҚБ 2016 йилда унинг сайловолди штабига жосусни киритган. Бу ҳақда Fox News'га таяниб Кун нашри хабар бермоқда.

«Уларда бизнинг кампанияга яширин равишда кириб олган одамлар бор эди. Тасаввур қила оласизми, бу шахслар бизнинг кампанияга кириб олган?», - дея айтиб ўтди Трамп Теннесси штатида ўз тарафдорлари олдида чиқиш қилиб.

Шунингдек, у АҚШ Демократик партияси аъзоларини танқид остига олди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Федерал қидирувлар бюроси раҳбариятини кескин танқид қилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп ўз штабидаги "жосус" ҳақида айтди​