08:56 / 03.06.2018
4 305

АҚШ қуролли кучлари дунё бўйича қанча инсон ўлимига сабаб бўлган?

АҚШ қуролли кучлари дунё бўйича қанча инсон ўлимига сабаб бўлган?
Фото:«Defense News»
АҚШ мудофаа вазирлиги (Пентагон) маълумотларига кўра, 2017 йилда АҚШнинг дунё бўйича олиб борган ҳарбий операциялари чоғида 499 нафар бегуноҳ киши ҳалок бўлган, 169 киши яраланган. Бу ҳақда «Sabah»га таяниб "Хабар" нашри маълум қилмоқда.

Бунга Ироқ ва Сурияда ИШИД, Яманда «ал-Қоида», Афғонистонда эса «Толибон» ва ИШИДга қарши ўтказилган ҳарбий операциялар киради.

Трамп Оқ уйга келган йили АҚШнинг Афғонистон, Ливия, Сурия, Яман ва Сомалидаги ҳужумлари сони ошган.

2016 йили 1337 марта ҳужум уюштирилган Афғонистонда 2017 йили бу кўрсаткич 4361 тага етди. 2016 йили Ироқ ва Сурияда жами 30743 марта ҳужум уюштирилган бўлса, 2017 йилда бу кўрсаткич 39577 тага кўпайди.

Рақамлар тўғрими?

Пентагоннинг бу маълумотлари бошқа халқаро ташкилотларнинг маълумотларига тўғри келмайди.

АҚШ бошчилигидаги каолиция кучлари Сурия ва Ироқда 2017 йил февраль ҳамда 2018 йилнинг февраль ойлари мобайнида уюштирган ҳарбий операциялар асносида жами 640 нафар бегуноҳ фуқаро ҳалок бўлган. Лекин бу рақамни Пентагон 499 қилиб кўрсатаяпти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ қуролли кучлари дунё бўйича қанча инсон ўлимига сабаб бўлган?