15:54 / 03.06.2018
3 304

Каталониянинг Мадрид томонидан тўғридан-тўғри бошқарилиши жараёни тўхтатилди

Каталониянинг Мадрид томонидан тўғридан-тўғри бошқарилиши жараёни тўхтатилди
Каталония ҳукуматининг янги аъзолари.
Фото: Getty

Барселонада Каталония ҳукумати нинг 13 нафар янги аъзоси лавозимга киришишига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Бу 2017 йил октябрь ойи охирида жорий этилган Каталониянинг Мадрид томонидан тўғридан-тўғри бошқарилиши жараёнини бекор қилади, деб хабар бермоқда «Daryo».

Каталония ҳукуматининг янги аъзолари ўз мажбуриятларини қонунга мувофиқ бажаришлари ҳақида навбатма-навбат қасамёд қилди. Ҳукумат аъзоларининг қасамёдларини Женералитет раҳбари Ким Торра қабул қилди.

Ўз навбатида, Ким Торра Испаниянинг янги бош вазири Педро Санчесга музокараларни бошлашни таклиф қилди. «Биз музокаралар столига ўтириб, таваккал қилиб бўлса-да, бир ҳукумат билан бошқа бир ҳукумат музокара олиб борганидан гаплашиб олишимиз керак», — деди Торра.

Расмий Мадрид Каталониянинг Испания таркибидан мустақил бўлиб чиқиш ҳаракатларига жавобан мухтор вилоят устидан тўғридан-тўғри бошқарувни жорий этган эди. Шундан сўнг Каталония ҳукуматининг ўша вақтдаги раҳбари Карлес Пучдемон Испаниядан қочган эди.

Пучдемон беш ой давомида Бельгияда яширинди, вақти-вақти билан маърузалар ўқиш ва мунозараларда қатнашиш учун Европанинг бошқа мамлакатларига чиқиб турди. Март ойида у Хелсинки университети (Финляндия)да навбатдаги маърузани ўқиб, Бельгияга қайтаётганида, Германияда қўлга олинди. Ҳозирда Испанияга экстрадиция қилинишини кутмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Каталониянинг Мадрид томонидан тўғридан-тўғри бошқарилиши жараёни тўхтатилди