date
views 4 159

КХДРда ҳарбий раҳбарият ишдан олинди

КХДРда ҳарбий раҳбарият ишдан олинди
Шимолий Корея ҳукумати АҚШ президенти Дональд Трампнинг КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан учрашувига тайёргарлик кўриш фонида уч нафар юқори мансабли ҳарбийни ўзгартирди. Бу ҳақда «Рёнхап»'га таяниб Кун нашри хабар қилмоқда.

Агентлик маълумотига кўра, Шимолий Корея халқ қуролли кучлари вазири Пак Ен Сик, Корея халқ армияси бош штаби раҳбари Ли Мен Су ва мамлакат армияси бош сиёсий бошқармаси бошлиғи Ким Чон Гак ўз лавозимини тарк этган.

Манба сўзларига кўра, юқори мансабли ҳарбийларнинг ўзгартирилиши, уларнинг «қотиб қолган фикрлари» ўзгараётган вазиятга мос келмаслиги билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Ким Чен Иннинг мактубини кўрсатганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » КХДРда ҳарбий раҳбарият ишдан олинди