17:45 / 04.06.2018
6 380

Японияликлар қўчқор қуйруғига қизиқиб қолишди

Японияликлар қўчқор қуйруғига қизиқиб қолишди
Япония Мўғилистонда яратилган инновацион маҳсулотларни импорт қилишга қизиқиш билдираяпти. Яқинда “Кунчиқар юрт”нинг Халқаро билимлар алмашиш кенгаши ҳамда 14 та йирик компанияси вакиллари ушбу давлатга ташриф буюрди ва маҳаллий олимлар билан учрашди.

Япон делегацияси мўғилистонлик тадқиқотчилар томонидан ишлаб чиқилган замонавий товарлар кўргазмасига ҳам борди. У ердаги 14 та маҳсулотни танлаб олиб, Япония бозорларига олиб кириш мумкинлигини билдирди.

Хусусан, меҳмонларга қўчқор қуйруғидан тайёрланган тоза ёғ, майда шохли чорва молларнинг қайта ишланган териси, катта қорин(кавш қайтарувчи ҳайвонлар ошқозонининг биринчи, энг катта бўлими)дан қуруқ кукун, қизил родиола(олтин илдиз номи билан ҳам танилган доривор ўсимлик тури)дан тайёрланган чой, чирилдоқ(ҳашарот)дан олинган шифобахш препаратлар, қўй терисидан ишланган автомобиль ўриндиғи чехоли шулар жумласидандир.

Хўш, японларни нима учун айнан шу каби маҳсулотлар қизиқтириб қолди дерсиз.

Масалан, қўчқор қуйруғи Шарқ халқларида ниҳоятда қадрланади. Сабаби табиий ва экологик тоза ўт-ўланлар ўсадиган яйловларда боқиладиган қўй-қўзиларнинг гўшти ва ёғида кўплаб фойдали моддалар – витаминлар, микро ва макроэлементлар, ёғ кислоталари бўлади. Яна бир муҳим жиҳати, қўчқор қуйруғида заҳарли моддалар бўлмайди.

Майда шохли чорванинг қайта ишланган териси ҳам безарар, ҳам экологик тоза либос учун материал бўла олади.

Қизил родиола кўп йиллик ўсимлик бўлиб, халқ табобатида тоғ касалликлари ва кислород етишмовчилиги билан боғлиқ ҳолатларни даволашда ишлатилади. Мўғиллар унинг илдиз қисмидан қайнатма ва турли дамламалар тайёрлайди. Ушбу малҳамлардан диарея, васвос, бош оғриғи, қандли диабет, камқонлик, ўпка сили, тиш оғриғи, безгак, жигар, ошқозон, асаб ва бошқа касалликларни даволашда, чарчоқни олдини олиш ва иш лаёқатини оширишда тетиклаштирувчи восита сифатида фойдаланиб келинади.

Чирилдоқ(цикада) тўлиқ ўтхўр ҳашарот ҳисобланади. Улар ўсимлик илдизлари ва нектарлари билан озиқланади. Шунинг учун халқ табобатида улардан шифобахш дорилар тайёрланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Японияликлар қўчқор қуйруғига қизиқиб қолишди