
Хитойнинг марказий қисмидан Марказий Осиёнинг бешта давлати томон темир йўл бўйича товаретказиб берувчи янги рейс йўлга қўйилди, деб хабар берди Халқ сўзи нашри.
Товар поезди ҳафтада бир марта ХХРнинг Хэнань музофоти Синьсян шаҳар округи Тапу станциясидан сафарга чиқади. Тайюань, Иньчуан, Чжунвэй, Увэй ва Урумчи шаҳарлари орқали “Алашанькоу” назорат-ўтказиш пункти(НЎП)га етиб келади ҳамда Қозоғистон чегарасига киради. Бу ердаги “Достик” НЎПдан Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистонга боради.
Мазкур темир йўл қатнови “Бир макон, бир йўл” лойиҳасининг бир қисми ҳисобланиб, минтақамизга механик қурилмалар, резина маҳсулотлари, ёнғинга чидамли материаллар ва бошқа товарлар олиб келади, турли маҳсулотларни олиб ортга қайтади.
Қайд этилишича, поезд 50 вагондан иборат бўлиб, унинг йиллик юк ташиш ҳажми 150-200 минг тоннани ташкил қилади. Қатновлар сони ошиши кутилаяпти.
Мутасаддиларнинг айтишича, у “тўлиб бориб, тўлиб қайтади”. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар