
Биологияга қизиқувчи америкалик аёл дўстининг ҳовлисидан икки бошли илон топиб олиб, уни уйига олиб кетди. Бу ҳақда Inside Edition порталига таяниб Дарё хабар бермоқда.
Тани Януш топиб олган жониворнинг ёши ўн ойлик бўлиб, узунлиги 30 сантиметрга етади. Аёлнинг сўзларига кўра, илоннинг иккита боши кўпинча турли томонларга судралиб кетишга уриниб, ўзаро курашади.
Янушнинг фикрича, илон ёввойи табиатда ҳалок бўлган бўларди, чунки у жуда секин судралади.
Аёлнинг уйида икки бошли илондан ташқари, яна еттита илон, бақа, суварак, қирқоёқ, типратикан, қушлар, ит ва мушуклар ҳамда бошқа ҳашаротлар яшайди, уларнинг барчасини кўчадан топиб олган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар