
«Барселона» ҳимоячиси Жерар Пике ва таниқли хонанда Шакира ўғрилик қурбонига айланди, деб хабар бермоқда Испаниянинг Marca нашри.
Жуфтликнинг Эсплугес-де-Льобрегатдаги уйига жиноятчилар кириб, у ердан қимматбаҳо буюмлар, соатлар ва тақинчоқларни олиб чиқиб кетишган. Таъкидланишича, ҳодиса давомида ўғрилар уй-жойга ҳеч қандай зарар етказишмаган. Жуфтлик уйда бўлмаган, сабаби футболчи Испания терма жамоаси билан, Шакира эса – Германиядаги гастролларда.
Пике ўғрилик ҳолати бўйича полицияга мурожаат қилди, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи суриштирув ишларини бошлаган.
Манбa: kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар