13:30 / 07.06.2018
6 138

Гўзал аёл мижозларни «ялмоғиз»га айлантириш билан шуғулланган фирибгар косметолог ушланди

Гўзал аёл мижозларни «ялмоғиз»га айлантириш билан шуғулланган фирибгар косметолог ушланди
Наталья Коростелева ва Сониат Яинбоевалар косметолог-пластик жарроҳ дипломини пулга сотиб олган ва шу кунга қадар мижозларга пластик жарроҳлик хизматини кўрсатиб келган. Уларнинг дастидан Москва шаҳрининг ўзидаги беш юз нафарга яқин аёл илгариги гўзал юзларидан айрилди, саломатлигига путур етди.

«МК» мухбири ёзишича, икки йил олдин худди шу Коростелевага нисбатан жиноий иш қўзғатилган экан. Ўшанда ҳам уни пластик хизмат кўрсатишда мижозлар саломатлигига путур етказганликда айблашганди. Аммо негадир кейинчалик иш ёпилган.

Бу гал жабрланган юзлаб аёллар Москва шаҳар тергов қўмитасига шикоят билан мурожаат этишди. Фирибгар косметолог ва унинг шеригини қўлга олиш масаласига шахсан тергов қўмитаси раҳбари Александр Дрыманов аралашди.

Тергов жараёнида шу нарса маълум бўлдики, 41 ёшли Наталья шериги Сониат билан бирга мижозларга косметолог-пластик жарроҳ хизматини кўрсатиб келган. Стандарт дорилар ўрнига шубҳали, кўпчиликка маълум бўлмаган дорилардан фойдаланиш оқибатида мижозларнинг юз, кўз қисмларида ўткир шамоллаш, йиринглаш ҳолатлари пайдо бўлган. Кечагина ҳуснда тенги бўлмаган аёл ўқимаган, устоз кўрмаган мутахассиснинг касрига қолиб хунук, кўримсиз, одам қараса жирканадиган қиёфага кирган. Аксарият мижоз аёллар оғир аҳволда касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Уларнинг аҳволи ҳануз оғирлигича қолмоқда.

Айни кунларда тергов жараёни давом этмоқда. Яқин орада Москва шаҳар суди икки фирибгар «жарроҳ»га нисбатан адолатли ҳукм ўқиши аниқ.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Гўзал аёл мижозларни «ялмоғиз»га айлантириш билан шуғулланган фирибгар косметолог ушланди