21:26 / 07.06.2018
3 808

Британиялик журналист Лаурен Бус: «Менинг Исломни қабул қилиш ҳикоям»

Британиялик журналист Лаурен Бус: «Менинг Исломни қабул қилиш ҳикоям»
Бу аёлнинг Шайх Фаҳд Кандарийга сўзлаб берганлари.

Эшикни қоқаман. Онам очади. Юзида мамнуният ила:

– Ассаламу алайкум ва раҳматуллаҳ ва баракатуҳ! Тафаддал (маъноси-марҳабо), – дейди.

Юзи нурга ошуфта эди, терисидан ҳам нур ёғилармидией. Гўё менга Тож Маҳалнинг дарвозаларини очаётгандек. Гўё улар дунёнинг энг муҳташам манзилида яшайдилар-у, мени ичкарига таклиф этмоқдалар.

Уйга кирдим. Уйда нима бор? Ҳеч нарса! Шунчаки одми, бўм-бўш хона. Деворлар, шифт, гилам ва 10 кишига мўлжалланган ифтор дастурхонини кўрдим. Дастурхонда бироз нон, елим ликопчада нўхот ва яна кўкат ҳозирланган экан.

Ўтираман, аммо ҳозирланганлардан егим йўқ. Онам эса ҳали уни, ҳали буни илинадилар.

– Сен бизнинг меҳмонимизсан, – дейдилар.

Жаҳлим чиқади. Исломдан аччиғим келади. Шундоғам йўқчиликка маҳкум одамларни яна 30 кунлаб оч юришга буюрган Китобдан аччиғим келади. Мана шу фақир ва кекса аёлни шу куйга солган, пақиридаги кир сувни ҳам кўп кўрган Қуръондан аччиқланаман.

Ниҳоят айтаман:

– Ойи, нега рўза тутасиз! Нима наф сизга бундан?

– Очликни унутмаслик учун!

Биз дунё деб атаган маконда унинг ҳеч вақоси йўқ. Умри мобайнида ҳеч нарса орттирмаган. Ўзидан ҳам фақирроқ инсонлар ҳақида тафаккур қиларди.

Бу нима? Ҳаёти давомида уқубатларга ҳамроҳ бўлган бу аёл бўш ошқозон орқали Худосига муҳаббатини изҳор қилаётган эди. Бўш ошқозон учун!

Ислом шу бўлса, мен ҳам Мусулмон бўлишни хоҳлайман, хаёл қиламан мен.

Изоҳ: Лаурен Бус ҳаётидаги туб бурилиш – Исломнинг кириб келишини ўзининг Фаластиндаги мухбирлик фаолияти билан боғлайди. Юқоридаги кичик воқелик уни Ислом ҳақида мушоҳада қилишига руҳлантирганини айтади. Ҳозирда у Қатарнинг “Ал-Жазира” телеканали журналисти.
Камола АБУЛҚОСИМ таржимаси.

Манба: Hordiq.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британиялик журналист Лаурен Бус: «Менинг Исломни қабул қилиш ҳикоям»