01:27 / 08.06.2018
4 406

АҚШ Афғонистон президентининг толибларга билдирган ярашув таклифини қутлади

АҚШ Афғонистон президентининг толибларга билдирган ярашув таклифини қутлади
АҚШ Афғонистон президентининг толибларга билдирган ярашув ҳақидаги таклифини қутлайди ва толибларни ўт очишни тўхтатиш тартибига амал қилишга чақиради. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майк Помпео маълум қилди.

“АҚШ президент Ашраф Ғанининг Афғонистон ҳукумати ва толиблар ўртасида ўт очишни вақтинчалик тўхтатиш таклифини қутлайди. Бу ярашув афғон ҳукуматининг ихтилофни тугатиш йўлларини ўрганиш тарафдори эканини яна бир бор намойиш қилади”, деб айтилган Помпео баёнотида.

Помпеонинг таъкидлашича, НАТО ва АҚШнинг Афғонистондаги кучлари ҳам “ўт очишни ҳурмат қилишади”.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани 7 июнда Рамазон ойи ва Ийд ал-Фитр байрами муносабати сабабли толиблар билан вақтинчалик ярашув ўрнатилганини эълон қилган. Ярашув 11 июндан 19 июнгача давом этади.

Ғани ярашув вақтида мамлакат хавфсизлик кучлари фақат “Толибон” аъзоларига қарши ҳужумларни тўхтатишларини, ИШИД ва бошқа террорчилик ташкилотларига қарши кураш давом этишини маълум қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Афғонистон президентининг толибларга билдирган ярашув таклифини қутлади