date
views 5 417

Афғонистон ҳукумати “Толибон” билан ярашилганини эълон қилди

Афғонистон ҳукумати “Толибон” билан ярашилганини эълон қилди
Афғонистон Президенти Ашраф Ғани “Толибон” радикал ҳаракати билан мусулмонларнинг муқаддас Рамазон ойи ва Ҳайит байрами муносабати билан вақтинчалик ярашув эълон қилди.

“Афғонистон ҳукумати Рамазоннинг 27-кунидан бошлаб (11 июнь) Ҳайит байрамининг бешинчи кунигача(19 июнь) ярашув эълон қилади”, деб ёзади Ашраф Ғани ўз твиттерида.

“Афғонистон хавфсизлик кучлари “фақат “Толибон” ҳаракати аъзоларига қарши ҳужум операцияларини тўхтатишини ва хориж давлатлари томонидан қўллаб-қувватланаётган “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи ва бошқа террорчилик ташкилотларига қарши курашни давом эттиришини”, маълум қилади дейилади Ашраф Ғани қолдирган хабарда.

“Ярашувни эълон қилар эканмиз, биз бу орқали Афғонистондаги қарама-қаршиликларга тинч йўл билан ечим топилишида афғон ҳукумати кучлари ва халқ иродасини ифодалаган бўламиз”, деб ёзади Ашраф Ғани.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистон ҳукумати “Толибон” билан ярашилганини эълон қилди