19:30 / 08.06.2018
5 625

Путин Худога ишониши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди

Путин Худога ишониши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди
Россия президенти Владимир Путин анъанавий ҳар йилги тўғридан-тўғри линия вақтида Худога ишониши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди. Унинг фикрича, ҳар бир шахс қалбида эътиқод билан туғилади, бироқ баъзилар буни фақат кутилмаган вазиятларга тушиб қолгандагина англайди.

"Бу жуда шахсий савол. Биласизми, бу ҳақда ҳамманинг олдида очиқ гапириш бир қадар мушкул. Менинг фикримча, инсон қалбида эътиқод билан туғилади. Фақат турли инсонлар турли вақт ва турли хил вазиятларда буни тушунади", - деган Путин Худога қачондан ишона бошлагани ҳақидаги саволга жавоб қайтариб.

"Айтайлик, Иккинчи жаҳон уруши вақтида, ҳаттоки энг ашаддий худосизлар ҳам окопда туриб ва ҳужумга йўл олганида, ишончим комилки, уларнинг ҳар бири Худо ҳақида ўйлаган. Буни кутилмаган вазиятларсиз ҳам тушунадиган инсонлар бор. Бироқ, инсон қандайдир экстремал вазиятга тушиб қолса, бу ҳақда ўйлаши аниқ", - дея ҳисоблайди Путин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Худога ишониши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди