10:55 / 10.06.2018
3 286

Трамп Қрим билан боғлиқ вазиятда Обамани айблади

Трамп Қрим билан боғлиқ вазиятда Обамани айблади
АҚШ президенти Дональд Трамп “АҚШ Қримни Россия ҳудуди деб ҳисоблаши керакми?” деган саволга очиқча жавоб беришдан қочди. Бу ҳақда FOX News телеканали маълум қилди.

“Сиз бу ҳақда яхшиси президент Обамадан сўрашингиз керак, чунки у Қримни қўлдан чиқарди. Бу ҳодиса ҳокимият тепасида унинг маъмурияти бўлган вақтда юз берган. Ва айнан у Россияга Қримга кўп маблағ сарфлашга ижозат берган. Ундан нима учун бундай қилганини сўраш керак”, деб жавоб қилган Трамп.

Трамп бу масалага эҳтимол умуман бошқа муносабатда эканлигини таъкидлаб ўтган.

“Сиз бу саволни Обамага беришингиз керак. Боз устига, бу анча аввал бўлган”, деб айтган Трамп.

Украина ҳудуди ҳисобланган Қрим ва Севастополь Россия таркибига 2014 йил март ойида қўшилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)