date
views 4 356

Йигит чўнгатидаги аккумулятор сабабли аланга ичида қолди (видео)

Йигит чўнгатидаги аккумулятор сабабли аланга ичида қолди (видео)
Марокашдаги савдо марказларидан бирида кўнгилни хира қилувчи воқеа юз берди: марказ бўйлаб айланиб юрган бир йигитнинг уст-боши бирданига ёниб кетган.

Аниқланишича, унинг чўнтагида гаджетларни қувватлаш учун ташқи аккумулятор бўлган. Айнан шу қурилма портлаши оқибатида йигит аланга ичида қолган. Воқеа гувоҳлари ва марказ ходимлари ушбу ҳодисадан эсанкираб қолишган ва ёнғинни ўчиришга тушиб кетишган. Бироздан кейин аланга ўчирилган, бироқ бунгача йигитнинг устидаги кийим деярли буткул ёниб бўлган.

Воқеа жойига шифокорлар чақиртирилган ва йигит оғир аҳволда шифохонага олиб кетилган.
[media=https://youtu.be/foOeUkbg0Ls]
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Йигит чўнгатидаги аккумулятор сабабли аланга ичида қолди (видео)