date
views 5 326

Дубай полициячилари ташкил қилган ифторлик Гиннесс рекордлари китобига кирди

Дубай полициячилари ташкил қилган ифторлик Гиннесс рекордлари китобига кирди
Дунёдаги энг катта кўламли ифторлик Дубайда ташкил қилинди, у Гиннесс рекордлари китобига киритилди, деб ёзади «Дарё».

Оғиз очиш учун тайёрланган ноз-неъматлар 6 километр узунликдаги дастурхонга тортилди.

Акцияни маҳаллий полициячилар уюштирди, улар Ҳиндистон, Шри-Ланка ва бошқа Осиё давлатларидан келган ишчиларга овқат беришга қарор қилган. Ифторликка қарийб 13 минг киши йиғилди.

Тадбирга тайёргарлик 200 соат давом этди. Ифторлик учун 500 кўнгилли меҳнат қилди. Егуликларни 35 та ресторан тайёрлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дубай полициячилари ташкил қилган ифторлик Гиннесс рекордлари китобига кирди