19:53 / 12.06.2018
3 959

Ким Чен Иннинг югураётган қўриқчилари ҳақида нималарни биласиз?

Ким Чен Иннинг югураётган қўриқчилари ҳақида нималарни биласиз?
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин уч линияли қўриқчиларга эга, деб хабар беради Sputnik.

Яқинда бўлиб ўтган Жанубий ва Шимолий Корея учрашуви чоғида Ким Чен Иннинг югураётган қўриқчилари барчани таажжубда қолдирган эди. Бугун Дональд Трамп ва Ким Чен Иннинг учрашуви чоғида ҳам бутун дунё яна бир марта ўша қўриқчиларни кўрди.

Ким Шимолий Кореяда бўлган вақтида, унинг атрофини қўриқчилар уч чизиқда ўраб олади: Ким минган лимузиннинг икки ёнида югураётган қўриқчилар ва етакчининг бевосита ёнида юрадиган қўриқчилар.

Етакчининг ёнида юрадиган қўриқчилар Марказий партиянинг «№6 бўлинмаси» яъни, расман, Адъютантлар бош бошқармаси ходимлари сифатида машҳур.

Айнан шу одамлар томонидан Кимга яқин юрадиган қўриқчилар линияси шакллантирилади. Қўриқчиларни ҳарбий хизматга чақирилган Корея халқ армияси хизматчилари орасидан саралаб олишади.

Танлов шартлари — бўй (у мамлакат етакчиси бўйи билан тенг бўлиши лозим) ва яхши кўриш қобилиятидан иборат. Шунингдек, номзодлар жисмонан чиниққан эканликларини намоён этмоқлари ҳамда бехато отиш ва жанг санъати бўйича ўз иқтидорларини кўрсатишлари керак бўлади.

Шундан сўнг улар давлат хавфсизлик органлари томонидан синчиклаб текширилади: оиланинг икки авлод вакиллари тўғрисида маълумотлар ўрганилади. Адъютантлар бош бошқармасининг аксарият ходимлари Кимлар сулоласи қариндошлари ёки КХДРдаги бошқа олий мартабали оилалар вакилларидан иборат.

Қўриқчи лавозимига тайинланиш тўғрисида тасдиқни олгач, номзодлар интенсив тайёрлов курсидан ўтади. Бу курс Корея халқ армиясидаги махсус хизматларни жанговар тайёрлаш курсини эслатади. Уларни тўппончадан фойдаланиш, маскировка методларидан фойдаланиш ва таъқибдан қочиш, шунингдек, жанг санъатига ўргатади. Курсантлар одатда мураккаб жисмоний ва руҳий тайёргарликдан ўтади.

Одатда тан соқчилар етакчи атрофида периметр бўйлаб 360 даражали айлана ҳосил қилади. Қоидага кўра, Ким Чен Иннинг олдида уч нафардан беш нафаргача тан соқчилар, (шу жумладан, адъютантлар бош бошқармаси раҳбари ҳам) ҳаракатланади.

Иккала томонида тўрт нафардан олти нафаргача — икки томонида икки ёки уч нафардан тан соқчи бўлади. Орқа томонида яна 5—6 нафар қўриқчи жойлашади.

КХДРда Олий етакчи олдида фақат тан соқчиларгагина ўт очиш қуролини олиб юришга рухсат берилган.

Шундай бўлса-да, тан соқчиларнинг асосий қуроли — етакчини ўраб турган одамларни кузата олиш қобилияти ҳисобланади. Улар таҳдидни жисмоний аралашув йўли билан вақтида бартараф этиши шарт. Адъютантлар бош бошқармасида 200—300 ходим мавжуд — улардан тенг ярмидан кўпи — тан соқчилардир. Қолганлари ҳайдовчи ёки техник ходим сифатида фаолият юритади.

Олий етакчининг айрим тан соқчилари кўп йиллардан буён хизмат қилаётган бўлса-да, уларнинг кўпчилиги ушбу лавозимда 10 йилга яқин қолади.

Кимнинг атрофидаги иккинчи ва учинчи чизиқ Қўмондонлик қўриқлаш ходимларидан иборатдир. Агар адъютантлар бош бошқармаси ходимлари олий етакчининг ўзини қўриқласа, Қўмондонлик қўшинлари етакчи жойлашадиган хона хавфсизлиги учун жавобгардир. Хоҳ у офис биноси бўлсин ёки чет элдаги хусусий квартира.

ОАВларда берилган маълумотларга кўра, Сингапурга Пхеньяндан учта самолёт келган, шулардан энг камида иккитасини Қўмондонлик қўриқлаш ходимлари эгаллашган.

Дунё етакчиларидан ҳеч қайси Ким Чен Ин сингари уч даражали шахсий хавфсизлик тузилмасига эга эмас.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ким Чен Иннинг югураётган қўриқчилари ҳақида нималарни биласиз?