08:30 / 13.06.2018
3 980

Бразилия телеканалининг "сюрприз"и Неймарни йиғлатди (фото, видео)

Бразилия телеканалининг "сюрприз"и Неймарни йиғлатди (фото, видео)
Бразилиянинг Globo TV телеканали ҳужумчи Неймар учун катта сюрприз тайёрлади.

Caldeirão do Huck шоуси ходимлари футболчининг болалигидаги хонаси нусхасини жуда катта аниқликда яратишди.

Неймар хонага кириб чиққанидан сўнг, эски хотиралардан ҳиссиётга берилиб, йиғлаб юборди.

Шундан сўнг, хонага унинг онаси Надин ва синглиси Рафаэлла кириб келишди. Хонанинг нусхаси айнан уларнинг ёрдамида ташкил қилинган эди.

Шоу охирида Неймарнинг отаси, қаллиғи Бруна Маркезини, болаликдаги дўсти Майкон, актёр Рафаэл Зулу, сёрфер Габриэл Медина, қўшиқчи Тиагиньо ва волейболчи Бруно Резенде ҳам футболчини қутлашди.

[media=https://youtu.be/HUjeyeSsmtk]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бразилия телеканалининг "сюрприз"и Неймарни йиғлатди (фото, видео)