2 916
Туркманистон пул топиш мақсадида мамлакатдан ташқарига чиқиб кетган фуқароларини қайтармоқда
Туркманистон расмийлари пул топиш мақсадида мамлакатдан ташқарига чиқиб кетган мигрантларни қайтариш чораларини кучайтирмоқда.
Айни дамда амалдорлар “ паспортлари эски” фуқароларга қисқа муддатларда - атиги уч ҳафта мобайнида янги ҳужжатларни расмийлаштириб беришга ваъда беришмоқда, шунингдек, мамлакат ташқарисида бўлган ва миграция қонунларини бузган фуқаролар жавобгарликка тортилмаслигини айтишмоқда.
Генешликлар (Кенгашлар - Туркманистондаги маъмурий бирликлар)да мигрантларни ватанга қайтариш мавзусига бағишланган учрашувлар давом этмоқда. Ватанга қайтганларга уч ҳафта мобайнида паспортларни алмаштириб бериш ваъда қилинмоқда. Шунингдек, уларни миграция қонунларини бузганликлари учун жавобгарликка тортмаслик ваъда қилинмоқда. Бу масалада президент фармони чиқишига хам ваъда берилмоқда.
Туркманларни ҳар қандай йўллар билан қайтариш борасида юқоридан топшириқ келган. Уларнинг қариндошлари билан суҳбатлар уюштирилмоқда, болалари, набираларини қайтаришга чақирилмоқда. Ваъда ва келишувлардан ташқари қариндошлари орқали босимлар ҳам бўлмоқда: "Мигрантлар қайтишга шошилмаётгани учун қариндошларига босим ўтказиш бошланди. Бюджет соҳасида ишловчи ходимларга, агар қариндошлари қайтмайдиган бўлса оқибатлари ёмон бўлишидан огоҳлантиришмоқда. Бу каби ҳолат бутун мамлакатда кузатилмоқда деб маълум қилмоқда журналистлар.
Маълумот учун, Туркманистонликлар пул топиш мақсадида биринчи навбатда Туркияга йўл олади. Сўнгги вақтларда Туркманистон фуқаролари қўшни давлатларга, жумладан Қозоғистон, Ўзбекистон ва Озарбайжонга ҳам йўл олмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди?
Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади”
5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари
АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади
Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди”
АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди
Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади?
Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда