
Гавайи Катта оролидаги Килауэа вулқони отилиши оқибатида яшил рангдаги минерал тошлар - зумрадга ўхшаш бўлган оливин лава ёрдамида чиқариб ташланди. Бу ҳақда Kun.uz нашри ёзмоқда.
Бундай кичик ўлчамдаги тошлар вулқон жинсларида бўлади. Таъкидланишича, аҳоли вулқон отилишидан сўнг кўчалар ва соҳилбўйларида пайдо бўлган тошларни йиғиб олмоқда ҳамда тегишли фотосуратларни эълон қилмоқда. Оливин турларидан бири - перидот - қимматбаҳо тош саналади. Унинг нархи бир қирот учун 450 долларгача чиқиши мумкин.

Фото: Twitter /Erin Jordan

Фото: Twitter /Erin Jordan
Нашрнинг қайд этишича, вулқон 40 кундан бери отилмоқда. Бунинг оқибатида қурбон бўлганлар йўқ, бироқ лава 600га яқин уйни йўқ қилиб ташлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар