08:31 / 16.06.2018
5 172

Товуслар Канада шаҳарларини «вайрон қилмоқда» (фото, видео)

Товуслар Канада шаҳарларини «вайрон қилмоқда» (фото, видео)
Канаданинг Суррей шаҳрида жойлашган Салливан-Хайтс ҳудуди бундан 10 йил олдин ўрмон ўрнида бунёд этилган. Бу ерга ўрганиб қолган товуслар одамлар билан қўшни бўлиб яшашни маъқул кўрган ҳолда эски ўрмон ҳудудини тарк этмаган, деб хабар беради Дарё нашри.

Мазкур ҳудудда табиий душманларнинг йўқолиб кетганлиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг кўпайгани қушлар популяциясини ошириб юборган ва эндиликда бу ерда товуслар каттагина муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Март ойидан октябрга қадар давом этадиган урчиш вақтида қушлар шаҳарликларга бир неча минг долларлик жиддий зарарларни етказмоқда: эркак товуслар қора автомобиллардаги ўз аксини рақиб деб ўйлаб, унга отилмоқда ва бу орқали машиналарни тирнаб ташламоқда.

Фото: National Geographic
Бу каби ҳолатлар соатлаб давом этиши ва қушнинг ҳар бир ҳаракати сайин автомобилга кўпроқ зарар етиши мумкин.

Фото: National Geographic

Фото: National Geographic

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Товуслар Канада шаҳарларини «вайрон қилмоқда» (фото, видео)