10:28 / 16.06.2018
6 756

Қора туйнук озиқланишининг биринчи сурати пайдо бўлди

Қора туйнук озиқланишининг биринчи сурати пайдо бўлди
Астрофизикларнинг халқаро гуруҳи биринчи марта юлдузнинг оқим кўринишида қора туйнук томонидан ютилишини кузатди. Тадқиқотчилар юқори аниқликдаги суратни олган. Унда уфқ ҳодисасига моддалар тушиши натижасида юзага келадиган плазмаларнинг шаклланиши акс этган. Бу ҳақда Science журнали томонидан маълум қилинган.

Юлдузнинг оқимли бузилиш жараёни юлдуз ёруғлигининг чақнаши каби кўринади. Юлдузнинг бир қисми қора туйнукка тушиши ва бошқа қисмнинг учиб кетиши ҳодисаси 30 йил аввал башорат қилинган эди.

Ҳодиса натижасида юзага келадиган радионурланиш бир неча ой ҳатто йил давомида тарқалиши мумкин. Бошқа келиб чиқадиган эффект сифатида қора туйнук атрофидан ажралиб чиқадиган плазма қайд этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қора туйнук озиқланишининг биринчи сурати пайдо бўлди