
Индонезиянинг Сулавеси оролида 8 метр келувчи бўғма илон ошқозонидан аёл кишининг жасади топилди. Бу ҳақда Jakarta Post газетаси маҳаллий полицияга асосан хабар бермоқда.
Маҳаллий фуқаролардан бири бўлган 54 ёшли Ва Тиба пайшанба куни кечқурун, ўз уйидан тахминан километр масофада бўлган экинларини текшириб кўриш учун чиқиб кетганидан сўнг изсиз ғойиб бўлган. Унинг оиласи аёл эртаси куни ҳам қайтиб келмагач ваҳима кўтарди. Аёлни излашга унинг синглиси жўнаган, бироқ ерда фақат излар, оёқ кийими ва мачетени топган, деб ёзади нашр.
Аёл маҳаллий фуқароларга ёрдам сўраб мурожаат қилди. Улар орадан бир неча соат ўтиб ошқозони катталашиб кетган йирик бўғма илонни топишган. Маҳаллий аҳоли вакиллари уни ўлдиришган ва ошқозонини ёриб кўришган, у ерда эса изсиз ғойиб бўлган аёлнинг жасади топилди, дея таъкидлайди газета. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар