
Хитойнинг Хуаинь шаҳридаги Хуашань туристик марказида шифт қулаб тушиши оқибатида камида тўққиз киши жабрланди, деб ёзади "Хабар" нашри.
Ҳодиса марказга ташриф буюрувчилар эскалаторда биринчи қаватга тушишаётган пайтда рўй берган. Воқеа жойига дарҳол қутқарувчилар гуруҳи етиб келишган ва одамларнинг қулаган шифт бўлаклари остидан чиқиб олишига кўмаклашган.
Айни вақтда марказ вақтинча ёпилган. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар