
Индонезиядаги Сулавеси оролида 7 метрли бўғма илон аёлни бутунлай ютиб юборди, деб хабар бермоқда «Даракчи» нашри.
Аёл плантацияда ишлаётган бўлган. У уйга қайтмагач, 14 июнь куни қишлоқ аҳолиси ва яқинлари уни излай бошлаган. Плантацияда аёлнинг пойабзали, рўмоли ва суякларини топишган. Сал нарида ётган катта бўғма илон шубҳа уйғотган.
Маҳаллий аҳоли илонни тутиб, қорнини ёриб кўришганида, унинг қорнидан аёлнинг тана бўлаклари чиққан.
Шунингдек, "54 ёшли Ва Тибанинг тана бўлакалари илон ичидан топилди", - деб хабар берди маҳаллий полиция. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар