00:16 / 21.06.2018
6 299

2020 йили Тожикистонда давлат тўнтариши уюштирилиши мумкинлиги маълум бўлди

2020 йили Тожикистонда давлат тўнтариши уюштирилиши мумкинлиги маълум бўлди
Фото: «News.tj »
18 июнь, душанба куни Тожикистонда намойиш этилган «Кўринмас илдизлар» ҳужжатли фильмида диний раҳнамо Саид Қиёмиддин Ғозий мамлакатда тақиқланган Ислом уйғониш партияси Эрон томонидан молиялаштирилишини айтган. Бу ҳақда СNG Today'га таяниб Дарё маълум қилмоқда.

Саид Қиёмиддин Ғозий кўпчиликка Тожикистонда 90 йилларда юз берган фуқаролик уруши орқали таниш. Ғозийнинг айтишича, Теҳрон партиянинг ҳукумат тепасига келиши учун ҳамма нарса қилишга тайёрдир.

Шунингдек, Ғозий партия 2020 йили давлат тўнтаришини амалга оширишни режалаштираётганини ҳам айтган. 2020 йили Тожикистонда парламент, сўнгра президентлик сайловлари бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон ҳукумати Теҳронни мамлакатдаги расмий тузумга қарши фаолият олиб боришда бир неча маротаба айблаган. Мамлакатнинг бир қанча сиёсат ва жамоат арбобларига нисбатан уюштирилган суиқасдларни молиялаштиришда ҳам айнан Эрон айбланган.

Иқтисодчи, Тожикистон парламенти экологик комиссияси раиси Олимжон Бобоевнинг фикрича, Эрон ўзининг ислом инқилобини дунёга ёйиш ғоясини амалга ошириш учун Тожикистонни танлаган.

Тожикистон билан алоқаларни мустаҳкамламоқчи бўлган Эрон бу борада ҳеч қандай натижага эриша олмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 2020 йили Тожикистонда давлат тўнтариши уюштирилиши мумкинлиги маълум бўлди