21:37 / 22.06.2018
3 528

Таиланд сайёҳлар учун "энг хавфли мамлакат" деб топилди

Таиланд сайёҳлар учун "энг хавфли мамлакат" деб топилди
Буюк Британиянинг Endsleigh суғурта компанияси саёҳат қилиш учун энг хавфли ҳисобланган 10 та мамлакат номини эълон қилди, деб ёзмоқда Дарё.

Мутахассисларнинг фикрича, саёҳат қилиш учун энг хавфли мамлакат — Таиланд. 2017 йили компанияга келиб тушган шикоятларнинг деярли чорак қисми (23 фоизи) айнан Таиланд билан боғлиқ бўлган.

Иккинчи ўринни Чили ва АҚШ эгаллаган. Бу мамлакатларнинг ҳар бирига алоқадор шикоятлар умумий арзларнинг 15 фоизини ташкил қилган.

Шунингдек, Франция (7 фоиз), Испания (8 фоиз) ва Германия (8 фоиз) ҳам рўйхатдан ўрин олган.

Франция ва Испанияда сайёҳлар асосан киссавурлик қурбони бўлганидан арз қилган. Мутахассислар бу мамлакатга йўл олган сайёҳларга шахсий буюмларига эҳтиёт бўлишни тавсия қилади.

Шунингдек, туризм учун энг хавфли мамлакатлар сирасига Непал (8 фоиз), Перу (8 фоиз), Багама ороллари (4 фоиз) ва Бразилия (4 фоиз) ҳам кирган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)