09:58 / 23.06.2018
3 529

Трамп Шимолий Кореяга қарши амалда бўлган санкциялар муддатини яна 1 йилга узайтирди

Трамп Шимолий Кореяга қарши амалда бўлган санкциялар муддатини яна 1 йилга узайтирди
Америка ва Шимолий Корея раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтган учрашув, келишувлар негадир самара бермагандек туюляпти. Дональд Трамп расмий Пхеньянга қарши шу кунгача қўлланиб келинган санкцияларни яна 1 йилга узайтириш ҳақида қарор қабул қилди. Бу санкциялар 2008, 2010, 2011, 2015, 2017 йиллардаги фармонлар асосида қўллаб келинган.

Санкцияларнинг барчаси Шимолий Кореяга тегишли ядро ва ракета дастурига қарши қаратилган. Трампнинг айтишича, қачонки Ким Чен Ин ядровий дастурларни юз фоиз йўқ қилса, ўшандагина санкциялар бекор қилиниши мумкин. Шимолий Корея раҳбари ҳозирча Трампнинг бу қарорига нисбатан ҳеч қандай фикр билдирмади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Шимолий Кореяга қарши амалда бўлган санкциялар муддатини яна 1 йилга узайтирди