07:01 / 25.06.2018
4 643

«Тахтлар ўйини» юлдузлари Кит Харингтон ва Роуз Лесли турмуш қурди

«Тахтлар ўйини» юлдузлари Кит Харингтон ва Роуз Лесли турмуш қурди
HBO телеканалининг «Тахтлар ўйини» сериалида ижро этган роллари орқали бутун дунёга машҳур бўлган актёр Кит Харингтон ва актриса Роуз Лесли турмуш қурди. Бу ҳақда «Daryo» хабар бермоқда.

Кит Харингтон сериалнинг асосий қаҳрамонларидан бири Жон Сноу ролини ижро этган. Роуз Лесли унинг маҳбубаси Игритт роли билан танилган.

Тўй Шотландиянинг Абердиншир вилоятида бўлиб ўтди — Лесли ўша вилоятда туғилиб ўсган. Инверури черковида ёшларга никоҳ ўқилди. Маросимда сериалнинг бошқа юлдузлари — Питер Динклейж, Мейси Уильямс, Софи Тёрнер ва Эмилия Кларклар иштирок этди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Тахтлар ўйини» юлдузлари Кит Харингтон ва Роуз Лесли турмуш қурди