date
views 4 243

Туркияда полиция сайлов бюллетенларини олиб кетаётган машинани ўққа тутди

Туркияда полиция сайлов бюллетенларини олиб кетаётган машинани ўққа тутди
Туркиянинг Шонлиурфа вилоятида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бир автомобилни тўхтатиб, ундан тўрт қопда сайлов бюллетенларини топди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Воқеа Суруч туманида рўй берди. Махсус операция чоғида полициячилар воқеа жойидан қочишга уринган машинани ўққа тутди. Машина ичидан кўп миқдорда сайлов бюллетенлари топилди.

Айтилишича, жиноятчилар бюллетенларни сайлов участкаларидан бирига олиб бориб, улардан сайлов натижаларини сохталаштиришда фойдаланишга уринган.

Уч киши қўлга олинди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркияда полиция сайлов бюллетенларини олиб кетаётган машинани ўққа тутди