Ижтимоий тармоқлардаги танишув сайтида фоҳишабозлик билан шуғулланувчи бир кимса билан танишиб қолган разил она 8 яшар қизини 100 доллар эвазига пуллашни “ният қилган”.
«New York Post»нинг хабар беришича, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органи ходимлари аёлни ҳибсга олган. Аёл Техасда истиқомат қилувчи 44 ёшли Керри Сю Келли.
Терговчининг айтишича, воқеа қуйидагича бўлган:
"Ckelly74″ ники билан танишув сайтларида ўтирадиган Керри Сю небраскалик киши билан танишиб қолади ва кўп ўтмай унинг фоҳишахоналар билан алоқаси яхши эканини билади. Сўнг бир ой давомида Керри унга 100 долларга 8 яшар қиз борлигини таъкидлаб келади.
Виждони уйғониб қолган “жаноб” бу ҳақида кўп ўйлаб ўтирмай полицияга хабар қилган. Полиция эса махсус операция тузиб, небраскалик ўша кимса номидан Керри Сю билан алоқага чиқади ва қизалоқнинг нархини келишиб олишади. Она эса қизини 100 долларга пуллагани заҳоти харидорлар аслида полиция вакиллари эканини тушуниб етади.
Разил она 12 июнда ҳибсга олинган.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради