07:02 / 28.06.2018
13 828

Британия радиоси: «Ўзбекистон устимиздан кулмоқда»

Британия радиоси: «Ўзбекистон устимиздан кулмоқда»
Буюк Британиянинг баъзи ҳудудларида ҳаво ҳарорати 30 даражага етгач, Nеtwork Rail темирйўл компанияси айрим жойлардан ўтувчи поездларнинг тезлигига чеклов белгилади, деб ёзади "Халқ сўзи" нашри.

Бунга сабаб сифатида, иссиқ об-ҳавога Британия темир йўлларининг дош бера олмаслиги кўрсатиб ўтилган. Буни исботлаш учун соҳа мутахассислари қуйидаги суратни эълон қилишган.

Мазкур ҳолат Британия радиостанцияларининг бирида муҳокамаларга сабаб бўлди. Станция билан боғланган The Independent нашри мухбири телефон орқали жумладан қуйидагиларни айтиб бошловчининг кулгисини келтирди.

«Ўзбекистон устимиздан куляпти. Марказий Осиёдаги ягона – Тошкент Самарқанд йўналишида қатновчи тезюрар поезд, ҳаво ҳарорати аллақачон 33 даражага етган бўлсада, ҳаракатланишни давом эттирмоқда.

Саудия Арабистонида эса Маккадан Мадинага элтувчи, соатига 190 чақиримни босиб ўтадиган (тезлиги тахминан 305 км/с) поезд учун темирйўл ётқизиляпти. У ерда ҳам об-ҳаво Янги Малдендан анча иссиқ», деди у.

Ҳозирча Британиянинг темир йўлларида поездларга пешинда тезлигини кўпи билан 64 км/соатгача оширишга рухсат берилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британия радиоси: «Ўзбекистон устимиздан кулмоқда»