09:30 / 28.06.2018
6 094

Эрон президенти АҚШни “тиз чўктиришга” ваъда берди

Эрон президенти АҚШни “тиз чўктиришга” ваъда берди
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Вашингтон олдида “таслим бўлиб”, ядровий келишувни қайта кўриб чиқиш масаласида ён босишдан бош тортди.

“Биз тарихий миллий буюклигимизни сақлаб қоламиз ва бу иродали курашимизда АҚШни тиз чўктирамиз”, деб айтган Руҳоний.

Эрон президенти Теҳронга бунга эришишда Дональд Трамп ёрдам беришини, чунки унинг сиёсати бутун дунёни АҚШга қарши қилаётганини айтган.

“Трамп қилаётган ишларни ҳисобга олиб, дунё бундан эсанкираб, барча бир-бири билан бирлашаётганини кузатмоқдамиз. Фикримча, Трамп қолган дунёни бирлаштириб, ўзини эса яккалаб, анча яхши иш қилмоқда”, деб айтган Руҳоний.

Руҳоний ўз нутқида иқтисодий масалаларга ҳам тўхталган. У ишсизлик билан боғлиқ муаммоларга эътибор қаратиб, ҳукумат ички бозордаги вазиятни тартибга солиш учун кўпроқ саъй-ҳаракатларни амалга ошириши кераклигини айтган.

“Биз бутун дунёга буюклигимиз, эркимиз, мустақиллигимиз, демократиямиз, республика тузумимиз, динимиз ва маданиятимизга содиқ ҳолда муаммо ва қийинчиликларни енгиб ўта олишимизни кўрсатишимиз лозим”, деб айтган Эрон етакчиси.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)