АҚШ ва Россия президентлари Доналд Трамп ҳамда Владимир Путин 16 июль куни Финляндия пойтахти Хельсинкида учрашади. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати расман маълум қилган.
«Эришилган келишувга кўра, 16 июль куни Хельсинкида Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ҳамда Америка Қўшма штатлари президенти Доналд Трамп ўртасида учрашув ўтказилади», дейилган хабарда.
Расмий Вашингтон ҳам ушбу маълумотни тасдиқлади.
Қайд этилишича, «музокаралар чоғида Россия-Америка муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинади».
Учрашув якунида президентлар қўшма баёнот билан чиқиши кутилади.
Президентлар учрашуви арафасида икки давлат ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров ҳамда Майк Помпео ўртасида учрашув ўтказилади.
Маълумот учун, 11-12 июль кунлари Хельсинкида НАТОнинг навбатдаги саммити ҳам ўтказилади.
Трамп ва Путиннинг учрашуви бўйича келишув 27 июнь куни Москвага АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтоннинг ташрифи доирасида амалга оширилган.
Путин ва Трамп бундан аввал икки марта учрашишганди (2017 йилги саммитларда), аммо улар ҳозирга қадар икки томонлама музокаралар ўтказишмаган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди